Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лас-Вегасдаги энг машҳур меҳмонхоналардан бири бир неча сонияда вайрон қилинди
Лас-Вегасдаги машҳур Ривьера меҳмонхонаси ва казино биноси бир неча сониялар ичида вайрон қилинди. Бу ҳақида CNN маълум қилди.
Меҳмонхона ва казинонинг ёпилишига доир қарор 2015 йилда қабул қилинган. Июнь ойида мамлакат ҳукумати мажмуанинг "Монако" минорасини вайрон қилган бўлса, 16 августдан 17 августга ўтар кечаси иккинчи бино - "Монте-Карло"ни йўқ қилди.
Меҳмонхона ва казино биноси ўрнида замонавий конференция маркази биноси бунёд этилиши режалаштирилган.
1955 йилда қурилган меҳмонхона шаҳардаги энг эски меҳмонхоналардан бири ҳисобланган. Казинода "Оушеннинг 11 дўсти" (1960), Жеймс Бонд ҳақидаги "Олмослар бир умрлик" (1971), "Казино" (1995) каби фильмлар суратга олингандан сўнг машҳур бўлиб кетган.
Мавзуга оид
07:34 / 16.01.2026
Дунё техношоусидаги янгиликлар: 7 та ғалати стартап
08:12 / 05.08.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧдаги рақиблари декабрда Лас-Вегасда аниқланади
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025