Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади
Тадбиркорнинг рейтинг даражаси пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади.
Фото: Getty Images
«Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
Қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
- ААА тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
- АА тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
- А тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
- ВВВ тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
- ВВ тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
- В тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
Қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, президент фармонига мувофиқ 4- ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади.
Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:
- пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;
- кўтарилган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.
2025 йил 1 январдан Subsidiya.mf.uz платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.
Мавзуга оид
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
11:28 / 05.02.2026
Қамрови паст ҳудудларда хусусий боғчаларга янги имтиёзлар берилади
09:30 / 04.02.2026
Лимонзор барпо этганлар субсидия олади
09:18 / 30.01.2026