Жамият | 12:48 / 12.08.2018
95841
4 дақиқада ўқилади

Одамларга ёқишингизда ёрдам берадиган 10та психологик маслаҳат

Фото: Lifehacker

Олимлар биздаги қайси жиҳатлар одамларни бизга жалб этиши ва бу билимларни ҳаётда қандай қўллаш ҳақида гапириб беришди.

  1. Суҳбатдошингиз хулқ-атворидаги жиҳатлардан нусха олинг

Мулоқот вақтида суҳбатдошингиз ҳаракатларини такрорлайдиган имо-ишоралардан фойдаланинг. Тадқиқот натижаларига кўра, бундай хулқ-атвор симпатия пайдо бўлишини тезлаштиради.

  1. Муносабат ўрнатмоқчи бўлган одамингиз билан кўпроқ вақтингизни бирга ўтказинг

Танишларимизнинг бизга ёқиб қолиш эҳтимоли катта. Руҳшунослар тадқиқот ўтказишди: талабалар танимайдиган тўрт нафар қиз университетдаги машғулотларга келишарди. Баъзилари дарсга тез-тез, бошқалари эса жуда кам қатнарди. Кейин талабаларга қизларнинг суратлари кўрсатилди ва қайсилари уларга ёқишини сўрашди. Маълум бўлдики, машғулотларга кўп қатнаганлари «уларнинг кўнглига ўтирган». Ахир айтишади-ку, «Меҳр кўзда» деб.

  1. Суҳбатдошингизни мақтанг

Одамлар уларга мақтов айтиш вақтида қўллаган сифатларни сизнинг шахсий характерингизнинг бир жиҳати сифатида қарайдилар. Бундай ҳолат сифатларнинг кутилмаганда берилиши деб аталади. У аксинча ҳам ишлайди: агар бирор киши ҳақида доимий равишда салбий фикр билдирсангиз, у ҳақида айтаётганларингизни сизга тегишли деб ҳисоблайдилар.

  1. Ижобий ҳисларни намойиш этинг

Атрофдагиларнинг кайфияти бизга қаттиқ таъсир қилади. Кўпинча онгсиз равишда суҳбатдошимизнинг ҳисларини бошдан ўтказамиз. Ёқимли таассурот уйғотиш учун ижобийликни намойиш этинг.

  1. Идеал бўлиб кўринмасликдан чўчиманг

Бирор камчилик ва хатога йўл қўйганингизда, одамларга хос бўлган ҳислар сизга ҳам бегона эмаслигини кўрсатасиз. Олимлар хатолар симпатияга қандай таъсир қилиши устида тадқиқот олиб боришди. Тадқиқот қатнашчилари викторина ёзувини тинглашди. Кимдир саволларга жавоб бериб, викторина сўнгида қаҳвасини тўкиб юборса, мана шу иштирокчи идеал қатнашчига қараганда қолганларда ижобий таассурот уйғотган.

  1. Диққатни умумий жиҳатларга қаратинг

Биз ўзимизга ўхшаган одамларга интиламиз. Бу ўхшашликка қараб интилиш эффекти дейилади. Айниқса, биз билан умумий жиҳатлари мавжуд бўлганлар бизга айниқса жуда ёқади.

  1. Суҳбатдошингизни ўзини қандай қабул қилишларини истаса, шундай муносабатда бўлинг

Одамлар ўзларини қандай кўришса, бошқалар ҳам шундай қабул қилишини истайдилар. Агар одамнинг биз ҳақимиздаги тасаввури шахсий фикрларимизга мос келса, муносабатлар муваффақиятли ривожланади. Бизни тушунаётганларини англаймиз, бу эса ишонч ўрнатиш учун зарур.

  1. Шахсий фикрлар билан бўлишинг

Бу муносабатларни ўрнатиш ва одам ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга ёрдам беради. Умумий мавзулардан бошланг (ҳар иккингиз яқинда томоша қилган фильм) ва имкон қадар шахсий мавзуларга ўтинг. Кейин ўзингиз ҳақингиздаги сирли нарса ҳақида айтиб беринг. Ана ўшанда яқинлик ҳисси пайдо бўлади, суҳбатдошингизнинг сизга келажакда ишониши осон бўлади.

  1. Суҳбатдошингизга ўзи ҳақида гапириш имкониятини беринг

Ҳарвард университети тадқиқотчилари ўзимиз ҳақимизда гапирганда завқланиш ҳиссини бошдан кечиришимизни аниқладилар. Шунинг учун суҳбатдошингизга ўзи ҳақида гапиришга имкон беринг. Ана шундай қилсангиз, унинг хотирасида суҳбатингиз тўғрисида ёқимли ҳислар қолади.

  1. Ўзингизни суҳбатдошингиз сизга ёқадигандек тутинг

Суҳбатдошимиз бизга яхши муносабатда эканини ҳис қилсак, ўзимиз ҳам уни ёқтиришни бошлаймиз. Бу ҳодиса жавоб тарзда қайтариладиган симпатия дейилади.

Суҳбатдошингиз сизга нисбатан қандай муносабатда эканига ишончингиз ҳосил бўлмаса, ўзингизни у сизга ёқадигандек тутинг.

Мавзуга оид