Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинган куни 24та, эртасига 2та қарор ва фармойиш чиқарган
6 июн куни ушланиб, 7 июнда суд ажрими билан қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими шу икки кун давомида камида 26та ҳужжатга қўл қўйди, улардан 19таси – ер участкаларини онлайн аукционга чиқариш ҳақида.

Фото: Андижон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров жиноий шериклари билан бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумонланиб, 6 июн куни қўлга олинган эди. 7 июн куни суд уни қамоққа олишга санкция берди.
Маълум бўлишича, ҳоким қамоққа олинган 6 июн, душанба куни E-qaror электрон платформасида Баҳром Ҳайдаровнинг электрон имзоси орқали тасдиқланган 24та ҳужжат жойланган.
Бу қарор ва фармойишларнинг 17 таси ер участкаларини онлайн аукционга чиқариш ҳақида. Қолган ҳужжатлар меҳнат таътили, ер ковлаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.
Эътиборлиси, ҳоким ҳибсда ва қамоқда ўтказган 7 июн куни яна иккита қарорга қўл қўйган. Ҳар иккиси ҳам юқоридаги каби тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини онлайн аукционга жойлаштиришга оид.
Эслатиб ўтамиз, 7 июн кунги президент селекторида ер участкаларини онлайн аукционга чиқаришни тезлаштириш бўйича топшириқ берилганди.
Баҳром Ҳайдаров аввалроқ ҳоким сифатида ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани айтилган, прокуратура шу важ билан уни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиш бўйича вилоят кенгашига тақдимнома киритган, май ойи охирида бу сўров қаноатлантирилган эди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Иқтисодиёт | 11:39
-
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди
Жаҳон | 11:35
-
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:29
-
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Ўзбекистон | 11:26
Мавзуга оид

12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди

14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас

12:19 / 10.09.2024