Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш чоралари белгиланди
Фото: KUN.UZ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистон массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шу мақсадда:
- 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;
- юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);
- пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;
- банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;
- қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;
- аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.
Мавзуга оид
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
09:38 / 24.12.2025
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди
11:07 / 16.12.2025
Қишлоқ ҳудудларда уй-жой таркиби: хусусий ҳовлилар мутлақ устунликка эга
22:01 / 15.12.2025