Кластер ташкил этилмаган ҳудудларда фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари тузилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
2020 йил ҳосилидан бошлаб:
- пахта хомашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;
- пахта хомашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар)га районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилади;
- пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади ва қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
- кооперация аъзолари билан шартномалар тузиш орқали пахта хомашёси етиштириш юзасидан келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- кооперация аъзолари томонидан пахта хомашёси етиштириш учун зарур бўлган мулк комплекслари, техника, ускуна, транспорт воситаларидан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;
- кооперация ва уларнинг аъзолари ўртасида имзоланадиган шартнома асосида кооперация аъзоларини қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, шунингдек, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- пахта хомашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тегирмон усулида қайта ишлашни шартномаларга асосан амалга ошириш ва воситачилик шартномалари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишни ташкиллаштириш;
- кооперация аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг, воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
- кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
- кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган имтиёзлар пахта хомашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади;
Республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси учун биржада бошланғич нарх шаклланишида амалда қўлланилаётган 10 фоиз миқдоридаги чегирма бекор қилинади;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз вақтида маҳаллий шароитга мос сифатли уруғлик билан таъминлаш, тегишли тартибда ишлов берилмаган уруғлик орқали касалликлар тарқалишининг олдини олиш, пахта хомашёси ҳосилдорлигини изчил ошириб бориш мақсадида 2020 йил ҳосили учун уруғлик чигит «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги уруғчилик цехлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
- пахтачилик соҳасида кластер тизимини самарали ташкил этиш мақсадида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни;
- пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган республика ҳудудларида фермер хўжаликларининг ихтиёрий равишда бирлашиши асосида пахта тозалаш корхоналари негизида пахта хомашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар ташкил этишни назарда тутувчи қарорни қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.
Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги «2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 985-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси, шунингдек, қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

10:03 / 01.05.2025
Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили

20:59 / 29.04.2025
Ўзбекистонда гўшт етиштириш ошгани қайд этилди

13:29 / 22.04.2025