Жаҳон | 08:44 / 26.05.2018
13660
1 дақиқада ўқилади

Шойгу Сурияда Су-57 учун қанотли ракеталар синови ҳақида гапирди

Фото: Вадим Савицкий/mil.ru

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, ҳарбий-космик кучларнинг ўндан ортиқ турдаги самолёт ва вертолётлари Суриядаги жангларда қўлланилганидан сўнг модернизация қилинмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Олинган маълумотлар асосида, 11 турдаги самолёт ва вертолётларнинг модернизацияси амалга оширилмоқда», - дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда ҳарбий-космик кучларнинг 60дан ортиқ серияли ва истиқболли ҳарбий техника намуналарининг Суриядаги амалиёт давомида жанговар қўлланилиши натижалари тўғрисида маълумотлар йиғилмоқда ҳамда таҳлил этилмоқда.

«Жорий йилнинг февралида ишлаб чиқилаётган ҳарбий техника имкониятларини жанговар ҳолатда баҳолаш учун бешинчи авлоддаги Су-57 самолётидан оператив-тактик мақсаддаги истиқболли қанотли ракеталар учирилди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сергей Шойгуни қабул қилгани хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид