Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик паради бўлиб ўтди
Парадда 1200 нафардан ортиқ куч тузилмалари вакиллари, ҳарбий оркестр жамоалари иштирок этди.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
«Туркистон» санъат саройи майдонидан бошланган ҳарбий-ватанпарварлик паради Алишер Навоий, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб “Халқлар дўстлиги” санъат саройига қадар давом этди.
Мазкур парадда 1200 нафардан ортиқ куч тузилмалари вакиллари, ҳарбий оркестр жамоалари иштирок этди.
“Халқлар дўстлиги” майдонида эса ҳарбий оркестр, ҳарбий ансамбль ва таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:11 / 23.05.2025
Украина Евроиттифоққа қуролли кучларини бевосита молиялаштиришни таклиф қилди
11:08 / 29.05.2024
Беларусда оддий қуролли кучлар ҳақидаги шартномани тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун имзоланди
09:42 / 20.09.2023
Беларус Полша ва Чехия билан оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномасини тўхтатди
14:54 / 29.05.2023