Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин Оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани денонсация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
1990 йил 19 ноябрда НАТО давлатлари ва Варшава шартномасига аъзо мамлакатлар томонидан имзоланган Оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома иштирокчи давлатлар учун оддий қуроллар ва ҳарбий техникалар сони бўйича чегараларни белгилаб берган. Шартнома Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 1992 йил ноябрь ойида кучга кирган.
2023 йил 10 майда Путин шартномани денонсация қилишни буюрди. 16 май куни Давлат думаси денонсация учун овоз берди, 24 майда эса қонун Федерация кенгаши томонидан маъқулланди.
Россия 2007 йил июль ойида Оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани тўхтатди. 2015 йил март ойида Россия ҳукумати шартнома бўйича қўшма маслаҳат гуруҳи йиғилишларида иштирок этишни тўхтатишини эълон қилди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026