Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус Полша ва Чехия билан оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномасини тўхтатди
Беларус Полша ва Чехияга нисбатан Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани тўхтатди. Беларус Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси Беларус Республикаси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди.

Фото: Natalia Fedosenko/dpa/TASS/picture alliance
Беларус Полша ва Чехияга нисбатан Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани (ЕОҚКШ) тўхтатди. Беларус Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси Беларус Республикаси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «БелТА» давлат ахборот агентлиги 19 сентябр, сешанба куни. У ушбу қарорни «Беларус миллий манфаатларини таъминлаш мақсадлари билан» асослади.
Амалда, бу Минск ўзининг оддий қуроллари ва жиҳозлари ҳақида Варшава ва Прагага маълумот бермаслигини англатади. Бундан ташқари, Беларус Полша ва Чехиянинг ушбу қуроллар сони бўйича ЕОҚКШ қоидаларида белгиланган чекловларга риоя этилишини назорат қилиши мумкин бўлган текширувларини қабул қилмайди. Бошқа давлатларга нисбатан Беларус ЕОҚКШ шартларига риоя қилишда давом этади, дея таъкидланади хабарда.
«БелТА»нинг эслатишича, Варшава ва Прага 2022-2023 йилларда Минскни Беларусга нисбатан ЕОҚКШ бажарилишини тўхтатиб қўйгани ҳақида хабардор қилган. Беларус Республикаси 1969 йил 23 майдаги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси 60-моддаси 2-бандига мувофиқ жавоб чораларини кўриши мумкин.
Россия май ойида ЕОҚКШ’дан чиқишни бошлади
2023 йил май ойи охирида президент Владимир Путин Россия томонидан ЕОҚКШ’ни денонсация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўшанда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг шартномадан чиқиш жараёнини «унинг қоидаларига мувофиқ» якунлаш учун тахминан олти ой вақт кетишини билдирди.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома 1990 йил 19 ноябрда Парижда имзоланган ҳамда 1992 йил июл ва октябр ойларида Россия ва Беларус томонидан ратификация қилинган. ЕОҚКШ шартномаси беш асосий тоифадаги қурол ва жиҳозларнинг умумий сонига чекловни назарда тутади: танклар, зирҳли жанговар машиналар, артиллерия, ҳужумкор вертолётлар ва жанговар самолётлар. Бундан ташқари, шартномада ушбу мажбуриятларга риоя этилишини текшириш механизмлари - иштирокчи давлатлар ўртасида маълумот алмашиш ва ўзаро текширувлар кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ўқитувчиларга мигрант болаларнинг «жиноятларга мойиллигини» аниқлаш учун уларни кузатиш тавсия этилди
Жаҳон | 14:21
-
Туркиядаги меҳмонхоналарда «барчаси киритилган» тизимини бекор қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 14:03
-
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш таъминоти тарифларини ошириш режалаштириляпти
Жамият | 13:59
-
Айрим “уддабуронлар” давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётгани танқид қилинди
Ўзбекистон | 13:49
Мавзуга оид

01:24 / 12.08.2025
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди

21:22 / 08.08.2025
Лукашенко навбатдаги президентлик сайловида қатнашмаслигини айтди

20:34 / 01.08.2025
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди

07:53 / 28.07.2025