Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Супер-контракт миқдори ректорлар томонидан белгиланади
Ўзбекистон ОТМларида табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори энди муассаса ректорлари томонидан белгиланади. Бунда қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари базавий контрактнинг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Фото: Kun.uz
2025 йил табақалаштирилган («супер контракт») тўлов-контракт миқдори ОТМ ректорлари (директорлари) томонидан белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини ректор (директор) томонидан мустақил белгиланади. У қуйидаги тартибда амалиётга жорий этилади:
- қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари (1-илова 73-банд)га асосан белгиланади;
- қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Шунингдек, барча олий таълим ташкилотлари томонидан 2025 йил 25 сентябрга қадар 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шакллари кесимида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.
2025/2026-ўқув йили қабулида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йилнинг 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилади.
Бундан ташқари, бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди (мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия қилинганлар бундан мустасно).
Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) бакалавриат таълим йўналишлари вакант ўринларига қўшимча қабул ўтказилиши хабар қилинганди. Унда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар иштирок этиши мумкин.
Мавзуга оид
15:43 / 03.12.2025
Олий таълим тизими фаолиятини тартибга солувчи янги низом қабул қилинади
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
17:58 / 26.11.2025
Ўзбек-француз университети ташкил этилади
19:17 / 21.11.2025