Ўзбекистон | 11:38 / 12.05.2021
7057
2 дақиқада ўқилади

Президент: Биринчи ярим йилликда 1,5 триллион сўмлик 550та давлат активларини сотиш таъминланиши керак

Давлат раҳбари макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

“Ўтган 3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 триллион сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланмоқда. Бу коррупцияга тўғридан тўғри йўл дегани. Қайси ҳоким, қайси вазир бунга йўл қўяётган бўлса, кескин чоралар кўрамиз.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида – 477 та, Сурхондарё вилоятида – 463 та, Қорақалпоғистонда – 424 та, Хоразм вилоятида – 415 та, Наманганда – 414 та Андижонда – 370 та, Фарғонада – 356 та.

Бу рақамлар ҳудуд ва тармоқлардаги лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, “кўзбўямачилик” учун амалга ошириляпти, дегани эмасми? 16 трлн сўм оз пулми?

Энди барча имконият ва захираларни ишга солиб, май-июнь ойларида бюджетга 26 триллион сўм тушумни таъминлаш ҳисобига, иккинчи чорак прогнозига 3,2 триллион сўм қўшимча маблағ жалб қилиш шарт.

Бунда, Солиқ қўмитаси 2,7 триллион сўм, божхона 500 миллиард сўм бюджетга қўшимча тушумни таъминлашга масъул бўлади.

Масалан, Самарқандда, иккинчи чоракда 250 миллиард сўм (йиллик режанинг 10 фоизи) қўшимча маблағлар ундириш имкони мавжудлиги аниқланди.

Бундан ташқари, йил якунигача биргина ер солиғидан республика бўйича 500 миллиард сўм қўшимча маблағ жалб этиш имконияти бор.

Биринчи ярим йилликда жами қиймати 1,5 триллион сўмлик 550 та давлат активларини сотиш таъминлансин”, дея талаб қўйди давлат раҳбари видеоселектор чоғида.

Мавзуга оид