Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилади
Тошкент вилоятида аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо мажмуалари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилади.
Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.
«Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида карантин чоралари кучайтирилиши, хусусан, такси ва қурилишларда карантин чоралари кучайтирилиши, пойтахт ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча тузилмаларда турли йиғилишларни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкинлиги хабар қилинган.
Ўзбекистонда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият мураккаблаша бошлади. Январ-феврал ойларидаги пасайишдан сўнг март ойининг иккинчи ўн кунлигида коронавирусдан касалланиш ҳолатлари ўса бошлади. ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 16 март куни Ўзбекистон бўйлаб 115та янги ҳолат қайд этилган. Шундан 92 ҳолат Тошкент шаҳрида, 18 ҳолат Тошкент вилоятида аниқланган.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024