15:21 / 21.12.2015
5365

Терри: "Челси" футболчилари ўзлари эмас, Моуриньо кетказилганидан хурсанд бўлишсин

"Челси" жамоаси сардори Жон Терри жамоанинг омадсизлигида футболчиларнинг айби бош мураббий Жозе Моуриньоники билан бир даражада бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

"Агар футболчиларни қониқарсиз натижа учун ҳайдаш керак бўлганда шундай ҳам бўларди. Лекин, ҳамма айб мураббийларда бўлавермайди. Афсуски, бу борда ҳеч нарса қила олмаймиз.
Жамоа раҳбарияти бир қанча футболчилардан воз кечиш ўрнига Моуриньони ишдан бўшатгани учун бу футболчилар хурсанд бўлишлари керак. Афсуски, барча айбни мураббийимиз ўз зиммасига олди ва кетди. Биз бундай бўлганидан жуда чуқур қайғудамиз", - дейди Терри.

"Ҳозирда биз олдиндаги ўйинлар ҳақида қайғуришимиз ва турдан-турга натижаларни яхшилашда давом этишимиз керак. Биз вазиятни тузата оламиз деб ўйлайман. "Лестер" жамоасидан ўрнак олишимиз керак. Улар бундай даражада юқори савияда ўйин кўрсата олишлари ҳечкимнинг хаёлига ҳам келмаганди. Ҳозирда биздан ҳам мўъжиза кутишмаяпти, демак биз ҳам ҳеч ким кутмаган ўйинни кўрсата олишимиз мумкин", дейди жамоа сардори.

Қайд этиш керакки, клуб мухлислари Сеск Фабрегас, Диего Коста ва Эден Азарни Моуриньонинг ишдан бўшатилишидаги асосий айбдорлар сифатида баҳолаб, уларга ҳуштакбозлик қилишмоқда.

Top