19:48 / 01.05.2016
6727

Германия иқтисод вазири соғлиги ёмонлашгани учун Эронга сафарини бекор қилди

Германия федератив республикаси иқтисодиёт вазири ва канцлер ўринбосари Зигмар Габриэль Теҳронга уюштириши керак бўлган сафарини бекор қилишга мажбур бўлди. Рейтер агентлигининг вазирликдаги манбасига асосланиб хабар беришича, бунга амалдорнинг соғлиғида юзага келган муаммо сабаб бўлган.

Вазир эронлик ҳамкасби Али Тойибоний билан биргаликда Теҳрондаги конференцияда иштирок этиши кутилаётганди.

Эндиликда, сафарнинг қачон амалга ошиши маълум қилинмаган.

Зигмар Габриэль 2015 йилнинг августида, санкциялар олингач Теҳронга илк ташрифини амалга оширганди.

Top