Жамият | 22:57 / 02.05.2016
10100
1 дақиқада ўқилади
Мўғилистонда пуллар тарқатилиши муштлашувга олиб келди
Мўғилистон пойтахти Улан-Баторда беғараз мақсадда пуллар тарқатилиши катта оломон тўпланишига ва ҳаттоки муштлашувга олиб келди, деб хабар бермоқда FashSiberia агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 1 майда юз берган: Улан-Баторда Mercedes автомобилидаги номаълум кишилар шаҳар маркази бўйлаб ҳаракатланиб, барча истовчиларга 10-20 минг тугрик (миллий валюта) қийматидаги пулларни тарқатишган. Бу пуллар тахминан 5 ва 10 долларни ташкил қилади.
Одамлар машина ортидан югургилаб, оломон вужудга келтирганлар, бир неча киши эса пулларни олиш илинжида муштлашиб кетган. Таъкидланишича, пуллар ҳақиқий бўлган.
Бундай "саҳийликни" ким амалга оширгани номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
15:14 / 06.09.2024
Россияда салкам 50 млн сўм пулини ололмаган ўзбекистонликлар иш ҳақи ундириб берилди
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
08:05 / 25.07.2024
Тошкентда фуқаронинг суратини “фирибгар” ёзуви билан тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди
07:34 / 25.07.2024