20:18 / 02.05.2016
64476

Тилла iPhone турк аскарининг ҳаётини сақлаб қолишда сабабчи бўлди

Туркиялик ҳарбий Мустафо Бозоклар Курдистон ишчи партияси ҳужуми остида қолди. Аммо тилла iPhone сабаб бўлдию, унинг жони омон қолди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.

Шу сабаб смартфон қаттиқ шикастланди ва тиклаб бўлмас даражага келди.

Аскарни Диёрбакирдаги шифохоналардан бирига жойлаштиришган.

Мустафо Бозоклар жангда кўрсатган жасурлиги учун мукофотланган. Мардин провинцияси губернатори шифохонага келган ва аскарга ҳудди ўшандай янги iPhone совға қилган. Амалдорнинг сўзларига кўра, бу мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг совғаси бўлган.

Top