Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда одам терисига ёпишувчан дисплей ишлаб чиқилди
Токио университети мутахассислари инсон терисига ёпиштириш мумкин бўлган дисплей ишлаб чиқишди. Фототасвир, ҳатто видеоларни ҳам намойиш этиш имконини берувчи дисплейнинг қалинлиги бир миллиметрнинг уч юздан бир қисмига тенг.
Муаллифлар мазкур технологиянинг келгусидаги ривожи мода ва кийимлар ишлаб чиқариш соҳаларида янги йўналишларни очишига ишончлари комил. Бу ҳақда NHK телеканалига асосланиб ТАСС хабар берди.
Ўта юпқа дисплейда кўрсатилиши мумкин бўлган тасвирлар ҳажми ҳозирча чегараланган. Бироқ токиолик олимлар келгусида улар орқали ҳатто телекўрсатувларни ҳам узатилишини маълум қилди.
Бундай дисплейлар одам терисига, масалан, кафтнинг ташқи томонига, мутлақо текис ва ҳеч бир чизиқсиз ёпишади. Олимларнинг фикрига кўра, яқин келажакда ўз қўлида митти телевизор ёки видеотелефон экранини олиб юриш урфга айланади.
Мавзуга оид
12:55 / 17.03.2026
Баҳор қуёши тери учун хавфли: қандай ҳимояланиш керак?
22:20 / 14.02.2026
Хитой компанияси иккита экранли телевизор ишлаб чиқарди
17:18 / 02.12.2025
Қуруқ куз: ҳаво ўзгариши аёллар терисига қандай таъсир қилади ва қандай парвариш зарур?
17:59 / 06.10.2025