20:35 / 05.05.2016
6594

Облак, Бэйл ва Гризманн ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жамоасига кирди

УЕФА 3-4 май кунлари ўтказилган ЕЧЛ баҳслари якунларига кўра рамзий терма жамоани тақдим этди.

Рамзий терма жамоанинг дарвозабони сифатида Ян Облак («Атлетико») танланган.

Ҳимоя чизиғи Хуанфран, Диего Годин (иккиси – «Атлетико»), Давид Алаба («Бавария»), Даниэль Карвахаль («Реал») каби футболчилардан таркиб топган.

Артуро Видаль, Хаби Алонсо (иккиси – «Бавария»), Лука Модрич, Тони Кроос (иккиси – «Реал») эса ярим ҳимоя чизиғини ташкил қилган.

Рамзий терма жамоанинг ҳужум чизиғида Гарет Бэйл («Реал») ва Антуан Гризманн («Атлетико») номлари келтирилган.

Top