Покистоннинг Карачи шаҳридаги ресторанлардан бирида граната портлатилиши оқибатида 12 киши жароҳат олди. Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлигининг хабар беришича, жароҳатланганлар орасида 3 бола бор.
Жароҳатланганлардан камида 2 нафарининг аҳволи жуда оғир. Полициянинг аниқлашича, икки кимса ресторанга мотоциклда яқинлашиб, унга граната улоқтириб, қочиб кетган.
Айни вақтда мамлакатдаги бирорта экстремистик гуруҳ ушбу босқинчилик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.