Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руандада кўчкилар сабабли 20 киши ҳалок бўлди
Руанданинг шимолида 8 майга ўтар кечаси жалалар оқибатида содир бўлган кўчкилар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар бўлган. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
"Гакенке туманидаги уйларни босиб қолган кўчки оқибатида айни вақтда камида 20 киши ҳалок бўлди", деб айтди мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили. Амалдор қурбонларнинг аксарияти болалар эканлигини таъкидлаб ўтди.
Охирги йилларда Руанда ҳукумати бу мамлакатда тез-тез содир бўлиб турадиган кўчкилар қурбонлари сонини камайтиришга муваффақият бўлганди. Бироқ жорий йилда одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган бундай фожиалар Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли яна кўпаймоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
20:21 / 10.07.2025