18:51 / 09.05.2016
5350

Ford йўловчилар учун шиширилган хавфсизлик қафасини ишлаб чиқарди

Ford компанияси хавфсизлик ёстиқларининг янги кўринишини патентлади, унинг қайд қилинувчи ҳужжатлардаги расмий номи - "хавфсизлик қафаси" (safety cage). Ишлаб чиқарувчи янги ихтиронинг орқа ўриндиқдаги йўловчиларни ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларда самарали ҳимоя қила олишига ишонтирмоқда

Янги ёстиқнинг кўриниши U-шаклида бўлиб, у салоннинг орқа қисми шифтида маҳкамланган. Тизим фаолияти учун қатор сенсорлардан маълумот тўплаб, уларни таҳлил қилувчи алоҳида процессор жавоб беради. Масалан, болалар креслоси ўрнатилганми ёки йўқ, шунингдек орқа ўриндиқда бирортаси борми ёки йўқ. Агар бирортаси бўлса, "Форд" одатий вазн кўрсаткичлари ҳамда инфрақизил кўрсаткичлар, ҳатто камералардан фойдаланишни таклиф этади.

Бундай хавфсизлик ёстиқлари сериясининг қачон пайдо бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Бугунги кунда "Фордлар"га (Mondeo ва Explorer) орқа йўловчилар учун кўкрак қафасида жиддий жароҳатлар эҳтимолини камайтирувчи шиширилган хавфсизлик камарлари ўрнатилмоқда.

Top