09:00 / 09.05.2016
4044

Гризманн хориждаги энг яхши француз футболчиси сифатида тақдирланди

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн мамлакатдан ташқарида тўп сурувчи энг яхши француз футболчиси сифатида мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақида Франция профессионал футболчилар ассоциацияси (UNFP) сайти хабар қилган.

25 ёшли футболчи «Атлетико»нинг Чемпионлар лигасида финалга чиқишига ёрдам берди. 

Антуан Гризманн 2014 йилда «Реал Сосьедад»дан «Атлетико»га ўтган. Жорий мавсумнинг барча турнирларида у 25 ёшли футболчи мадридликлар жамоаси учун 51та учрашувни ўтказди ва 31та гол уришга муваффақ бўлди.

Бу мукофот учун «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема, «Вест Ҳэм» ярим ҳимоячиси Димитри Пайе ва «Ювентус»да хавбек амплуасида ўйновчи Поль Погба ҳам даъвогарлик қилганди.

Top