Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ИШИД фитнаси” китобини Россияда терроризмга қарши кураш учун қўллашмоқда
Ўзбекистонлик исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг 2015 йилнинг ёзида нашрдан чиққан “ИШИД фитнаси” номли китоби нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам катта қизиқиш билан ўқилмоқда.
Россия ислом олами ўзбек олимининг бу асарини ҳар бир мусулмон инсон ўқиши керак эканини таъкидлашди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар беради.
Урал вилояти мусулмонлари барчани терроризмга қарши курашга чорлашди. Бу борада ўтказилган конференцияда Свердлов вилояти бош муфтийси Абдул-Қуддус Ашарин шундай деди: “Террорчиларнинг қилаётган ишлари ислом учун қаттиқ зарба бўлмоқда. Улар ҳаттоки муқаддас китобимиз Қуръонни ҳам ўз манфаатлари йўлида ишлатишмоқда. Бунга қарши барчамиз курашишимиз керак. Ўзбекистоннинг бу борадаги ишларини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Уларда “ИШИД фитнаси” номли жуда яхши китоб чиқарилди. Унда террорчиларнинг қанчалик нотўғри йўлдан кетаётгани кўрсатиб берилган”.
Конференцияда айтилишича, “ИШИД фитнаси”нинг рус тилидагиси Уралдаги мактаб, кутубхона ва масжидларга тарқатилган.
Муаллиф: Ўткир Жалолхонов
Мавзуга оид
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
13:14 / 18.11.2025
Россияда собиқ бош вазир Касянов "террорчилар" рўйхатига киритилди
16:11 / 12.11.2025
Ўлим жазоси қайта кун тартибида: Кнессет «терроризм»га доир тузатишни маъқуллади
12:00 / 02.10.2025