Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ шарқида амалга оширилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди
Ироқ шарқидаги Баакуба шаҳрида автомобиль портлатилиши орқали содир этилган теракт туфайли 16 киши ҳалок бўлди ва 50 нафарга яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 12 киши экани айтилганди.
Манбанинг аниқлик киритишича, қурбонлар орасида кўплаб болалар бор.
Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Бундан олдинроқ, АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД марраларини бомбалагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026