Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша ТИВ: Европада суперқудратли давлат яратиш ЕИнинг парчаланишига олиб келади
Brexit'га жавобан Европада суперқудратли давлат яратилиши Евроиттифоқнинг парчаланишига олиб келади. Польша ташқи ишлар вазири Витольд Ващиковский Прагадаги ГФР, Франция ва Вишеград гуруҳи (Венгрия, Польша, Словакия, Чехия) ТИВ раҳбарлари учрашувига кетишидан аввал маҳаллий телевидениега берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Ващиковскийнинг сўзларига кўра, мазкур учрашув давомида у ғарбий ҳамкорларидан "рўй берган ҳодисада Брюсселнинг ҳам айби борлиги ҳамда ЕИнинг федераллашуви ва сиёсийлашувига оид таклифлар Brexit'га муносиб жавоб бўла оладими ёки йўқлигини тушунишяптими" саволи билан мурожаат қилмоқчи.
Польша ТИВ раҳбари суперқудратли давлат яратиш ғоясида кўриб чиқишга лойиқ ташаббуслар бор, деб ҳисоблайди.
Хусусан, муҳожирлар оқимидан ҳимояловчи умумий чегара ташкил қилиш ғояси.
"ЕИда президент ёки ички парламент билан қандайдир иттифоқ тузиш Евроиттифоқнинг йўқ бўлишига олиб келади", - деди у.
Ващиковский ГФР ва Франция дипломатия раҳбарлари томонидан имзоланган тўққиз саҳифали ҳужжатга изоҳ берди. TVP телеканали унинг мазмунини очиб берди.
Ушбу ҳужжат матнига кўра, ЕИга аъзо мамлакатлар ўз армияси, махсус хизмати, алоҳида солиқ тизими, валюта, чегаралар устидан назорат ўтказишдан воз кечиши керак. Шунингдек, режада ягона виза тизими ва умумий ташқи сиёсат олиб бориш кўзда тутилган.
фото:polandinfo.ru
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026
Каллас: ғарб санкциялари Россияга 1,3 трлн еврога тушди
23:16 / 12.06.2026