Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota компанияси дунё бўйлаб яна 2,87 миллион автомобилини чақириб олади
Япониянинг Toyota автоконцерни жаҳон бўйлаб 2,87 миллион дона автомобилини қайтариб олади. Бунга, уларнинг тутун чиқариш қурилмаларидаги эҳтимолий нуқсонлар мавжудлиги сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги компания баёнотига таянган ҳолда.
Бу қарор, 2006-2015 йилларда ишлаб чиқарилган Toyota Prius ва Auris гибрид машиналари ҳамда Toyota Corolla моделига тегишли экани айтилмоқда.
Аввалроқ, автоконцерн Prius ва Lexus CT200h моделларининг 1,43 млн донасини чақиришини эълон қилган эди. Уларнинг хавфсизлик ёстиқчаларида нуқсон аниқлангани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, иккала қарор ҳам бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ эмас.
Фото:Google image
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
09:00 / 15.11.2025