Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул аэропорти фожиаси ижрочиларидан бири хорижлик бўлиши мумкин
Туркиянинг Ататурк халқаро аэропортида ўзларини портлатиб юборган 3 террорчининг камида бир нафари бошқа давлат фуқароси бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Туркия хавфсизлик хизмати вакили тақдим этган маълумотга таянган ҳолда.
«Биз қўпорувчиликларга хорижий фуқароларнинг алоқадорлигига оид эҳтимолни ҳам эътибордан четда қолдирганимиз йўқ. Уларнинг камида бир нафари хорижлик бўлган, аммо ҳозирча суриштирув ишлари давом этмоқда», — деган манба, бошқа тафсилотларга тўхталмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Истанбул шаҳри Ататурк халқаро аэропортида амалга оширилган қўпорувчиликлар 42 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Туркия полицияси томонидан ўтказилган махсус амалиётларда 13 киши кўлга олингани хабар қилинмоқда. Уларнинг 3 нафари бошқа мамлакат фуқаросидир.
Аввалроқ, тезкор амалиётларда 9 киши ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
10:14 / 31.01.2026
Истанбулда қотиллик қурбони бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади ватанга қайтарилди
19:20 / 27.01.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши оммавий намойишларга сабаб бўлди
09:04 / 24.01.2026
Истанбулда болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
22:47 / 21.12.2025