19:47 / 30.06.2016
16186

Путин: Террорчилар кимёвий қуролга қўл чўзишди

Террорчи ташкилотлар жангарилари кимёвий қуролга "қўл чўзишга улгуришди". Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин элчилар ва мамлакатнинг доимий вакиллари билан ўтказган учрашувида маълум қилди

"Террорчилар ҳозирча замонавий ҳарбий техниканинг барча турларига эга эмас, аммо улар кимёвий қуролга "қўл чўзиб улгуришди", уларнинг ҳаракатлари бир минтақадан ташқарига чиқиб бўлди. Қаердан янги йирик зарбалар берилишини олдиндан айтиш қийин", - деди у. 

Россия давлат раҳбари бундай жараёнларга Сурияни мисол қилиб кўрсатди.

Top