01:08 / 05.07.2016
7647

Испаниялик жуфтлик тез ёрдам машинасида тўй маросимини ўтказишди

Испанияда келин ва куёв тез ёрдам машинасида никоҳдан ўтишди, деб хабар беради The Local. Маросим аслида 2 июль куни Мадриддаги шаҳар маъмурияти биносида ўтиши керак эди.  Жуфтликнинг исм-шарифи ошкор этилмади.

Қон босимининг ошишидан азият чекувчи 50 ёшли куёв ўзини ёмон ҳис қилди ва унинг қариндошлари "тез ёрдам" чақиришди. Аввалига шифокорлар беморнинг ҳолати яхшиланишини кутишди, бироқ бироз вақт ўтгач,  уни шифохонага ётқизишга қарор қилишди.

Ўзининг ҳолатига қарамай, қуёв бўлажак рафиқаси билан никоҳдан ўтишни талаб қилди.  «Мен уларга бошқа кун ҳам никоҳдан ўтиши мумкинлигини айтдим, бироқ у (куёв) кўнмади», – дейди маҳаллий кенгаш аъзоси Эстер Гомес. Шифокорлар беморнинг аҳволи оғир бўлмагани учун касалхонага ётқизиш ишларини бир неча дақиқага суриб туришди.

Гомес "тез ёрдам" машинасининг ичида никоҳни қайд этди. Келин-куёвга гуручлар отиб, яхши тилаклар билдиришга ҳам улгуришди.

Top