Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Обама НАТОни ЕИ билан ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиришга чақирмоқчи
АҚШ президенти Барак Обама 8 июль куни Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида ҳамкасбларини ЕИ билан ҳарбий соҳада янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирмоқчи. Бу ҳақида президент маъмуриятига асосланиб, The New York Times хабар қилди.
Манбага кўра, бундай ҳамкорлик "анчадан бери АҚШнинг мақсадига айланган, лекин Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бу масалани янада долзарб даражага кўтарди". Хусусан, НАТО ва ЕИ "киберҳужумларга қарши курашиш, ҳарбий машқларни мувофиқлаштириш ва Ўрта Ер денгизи марказий қисмини патруллаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилишлари мумкин".
Бундан ташқари, NYT'га кўра, европалик дипломатлар Франция ва Германиядан янада яқин ҳарбий интеграцияга доир таклифлар кутишмоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
10:15 / 08.06.2026