Жаҳон | 14:23 / 05.07.2016
3639
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Испаниядаги 700 гектар ўрмонни йўқ қилган ёнғин ўчирилди

30 июнь куни Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча мухтор ҳудудида бошланган ёнғин икки кун ўтиб ўчирилди. Бу ҳақида Europa Press агентлиги хабар қилди. 

Агентлик маълумотига кўра, ёнғин Льетор муниципалитетидаги 700 гектар ерни вайрон қилган. Ушбу табиий офатни бартараф этишга умумий ҳисобда 530дан ортиқ киши ҳамда бир қанча вертолётлар жалб қилинди. 

Ёнғин натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Маҳаллий ҳукумат аҳоли эвакуацияси тўғрисида маълум қилмади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид