09:34 / 07.07.2016
9037

ХХР Жанубий-Хитой денгизи бўйича суверен эканини АҚШга эслатиб қўйди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, АҚШга ХХРнинг Жанубий-Хитой денгизидаги ҳудудий тортишувларига аралашмасликни тавсия этди, деб хабар қилмоқда «Синьхуа».

«Ўйлаймизки, Америка томони ҳудудий келишмовчиликларда бир томоннинг ёнини олмаслик борасида олган мажбуриятини бажаради. Уларнинг ҳаракати ва сўзлари эҳтиёткорликни акс эттиради ҳамда Хитой суверенитети ва хавфсизлигини бузувчи бирон қадам ташламайди», — деган Хитой бош дипломати АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали мулоқотида. 

Унинг қўшимча қилишича, Хитой Жанубий-Хитой денгизида БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳаракат қилмоқда. 

Жон Керри, ўз навбатида «Хитойнинг қарашини тўғри қабул қилишини билдириб, минтақадаги барча манфаатдор томонларни босиқликка чақирган».
 

Top