Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Французлар Ўзбекистонда Буюк Ипак Йўли ҳақида фильм олишмоқда
podrobno.uz
Франциянинг Electron Libre Productions студияси Ўзбекистонда "Буюк Ипак йўли ва бошқа мўжизалар" ҳужжатли фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақида Podrobno.uz сайти хабар берди.
Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси ҳамда "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг қўллаб-қувватлаши остида ўтадиган ҳужжатли фильм 15 қисмдан иборат бўлади. Ҳар бир қисм 26 дақиқа давом этади. Ўзбекистонда картинанинг уч қисми тавсирга олиниб, улар Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Марғилон шаҳарларига бағишланиши режалаштирилмоқда. Фильм съёмкалари 19 июлга қадар давом этади.
Фильм сценарийсига кўра, бошловчи А. де Монтескью нафақат Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларга саёҳат қилади, балки улар ҳақида сўзлаб ҳам беради, шу билан бирга бу ердаги тарихчилар, археологлар ва оддий одамлар билан суҳбат қуриб, халқимизнинг кўп асрлик урф-одатлари ва анъаналарини кўрсатиб беради. Мазкур ҳужжатли фильм ARTE Европа каналида намойиш этилади.
Мавзуга оид
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
10:47 / 16.03.2026
Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича этика меъёрлари тасдиқланди
12:54 / 14.03.2026