14:09 / 12.07.2016
12612

Нептун сайёраси атрофида яна битта митти сайёра аниқланди

Alex Parker/OSSOS

Халқаро астрономлар гуруҳи Нептун сайёраси орбитаси ортидаги Койпер белбоғида янги митти сайёрани аниқлашган, деб хабар қилмоқда Ҳавайи оролларидаги CFHT телескопи сайти. 

Янги фазовий жисмнинг диаметри тахминан 700 кмлар атрофида бўлиб, Қуёш тизимидаги энг йирик митти сайёралардан бири ҳисобланади. Олимлар, 2015 йил сентябрь ойида олинган суратларни ўрганиб, унда хира жисмни аниқлашган. 

Ушбу фазо жисми, Қуёш атрофини 700 йилда бир марта эллиптик орбита бўйлаб тўлиқ айланиб чиқади. Унинг ўлчамларига ойдинлик киритилгач, жисмга расман ном бериш муҳокама этилади. Ҳозирча, унга RR245 шартли номи берилган. 
 

Top