Фан-техника | 16:10 / 27.03.2025
3259
2 дақиқада ўқилади

Олимлар биринчи марта Нептундаги қутб ёғдуларини тасвирга олди

Нептунда бундай ҳодиса мавжудлиги ҳақида илк белгилар 1989 йилда аниқланган эди.

Фото: NASA

“Жеймс Уэбб” космик телескопи илк бор Нептунда ёрқин қутб ёғдусини тасвирга олди. Илгари астрономлар сайёрада ушбу ҳодиса мавжудлигини тахмин қилиб келган, аммо бу тасдиқланмаган эди. Сурат NASA расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Қутб ёғдуси Қуёшдан келадиган заррачалар сайёранинг магнит майдонига кириб, атмосферанинг юқори қатламларига урилганда юзага келади. Бу тўқнашувлар натижасида ажралиб чиқадиган энергия кўзга кўринадиган нурланишни ҳосил қилади.

1989 йилда “Вояжер 2” зонди Нептун ёнидан учиб ўтаётганда, астрономлар сайёрада қутб ёғдусига ўхшаш ҳодисани кўришганди. Бироқ унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва ҳодисани яхшироқ суратга олиш қийин кечди. Бу ишни фақат “Жеймс Уэбб” уддалашга муваффақ бўлди.

Телескоп илк маълумотларни 2023 йилда Ерга узатган. Олимлар тасвирларда қутб ёғдусининг асосий белгиси бўлган уч водородли катионни кўрди. “Жеймс Уэбб” кузатувлари натижасида ҳодиса нима сабабдан узоқ вақт кўринмай келганига ҳам аниқлик киритилди: ёғду қутблар ўрнига ўрта кенгликларда намоён бўлган. Бунга сабаб Нептуннинг магнит майдони айланиш ўқига нисбатан 47 даража оққани — натижада қуёш шамоли атмосфера билан одатдагидан бошқача таъсирлашишни бошлаган.

Тадқиқотчилар “Уэбб” телескопи маълумотларини Нептуннинг “Ҳаббл” телескопидан олинган тасвирига жойлаштирди. Бу усул сайёрадаги қутб ёғдуларининг қандай кўринишини тушунишга ёрдам берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди