Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сурияликларга 439 миллион доллар гуманитар ёрдам пули ажратади
АҚШ кўп йиллик уруш натижасида жабр кўрган Сурия аҳолисига ва қочқинларга гуманитар ёрдам бериш учун яна 439 миллион доллар ажратади. Бу ҳақида давлат департаменти маълумотига таяниб, РИА "Новости" хабар берди.
Манбага кўра, низолар бошланган 2011 йилдан буён Американинг сурияликларга кўрсатаётган ёрдами 5,6 миллиард долларни ташкил қилади.
Мазкур ёрдам пули БМТ, бошқа халқаро ва нодавлат ташкилотлар операцияларини молиялаштиришга йўналтирилади. Маблағнинг бир қисми қочқинларни ўз ҳудудида қабул қилиб олаётган Сурияга қўшни мамлакатларга ёрдам тариқасида берилади.
Давлат департаментида таъкидланишича, Сурия аҳолиси ҳам "Асаднинг режими" (президент), ҳам ИШИД, ҳам "Жабҳат ан-Нусра" экстремистик гуруҳларининг ҳужумларидан ҳар томонлама жабр кўрмоқда.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026