Туркия АҚШда қочиб юрган мухолифат етакчисини олиб келмоқчи
Анқара прокуратураси 14-июль куни АҚШ адлия вазирлигига, Туркия расмий ҳукуматига мухолифатдаги ислом раҳномаси Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадициясини сўраб, сўровнома юборган. У, Туркияда террорчилик ташкилоти ташкил этиш ва қонуний ҳокимиятни ағдаришга уринганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда Sabah нашри.
Газетанинг Туркия прокуратурасидаги манбасига кўра, сўровда Американинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Гуленнинг манзили ҳам кўрсатилган.
Расмий Анқара, Гулен тарафдорларининг Туркиядаги фаолиятини "давлат ичидаги давлат"га қиёслайди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг фикрича, Гулен қонуний турк ҳокимиятини ағдаришга уриниб келади.
Эрдўған ўзининг хулосасига, 2013-йилги норозилик намойишлари, Туркия раҳбарларининг телефон орқали мулоқотларининг тингланиши ҳамда 2013-йил декабрь ойидаги коррупцияга қарши кампания натижаларини асос қилиб кўрсатади.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024