13:36 / 16.07.2016
10853

Эрдўғанга содиқ кучлар исёнчиларнинг иккинчи вертолётини ҳам уриб туширди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга содиқ ҳарбий кучлар, 16-июль, шанба куни мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринган исёнчиларнинг иккинчи вертолётини ҳам уриб туширган. Reuters агентлигининг хабар қилишича, ҳарбий техника Turksat сунъий йўлдош телеканаллари операторига ҳужум қилган вақтда уриб туширилган.

Биринчи ҳаво транспорти F-16 қирувчи самолёти томонидан 16 июлга ўтар кечаси Анқара осмонида уриб туширилган эди. Қайд этилишича, давлат тўнтариши тарафдорлари бир нечта вертолётлардан фойдаланаётгани хабар қилинмоқда. Бироқ, ҳукумат кучлари уларни уриб туширишга тайёрликларини билдирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

Top