Жамият | 13:04 / 16.07.2016
7932
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш чоғида 90 киши қурбон бўлган

Туркияда амалдаги ҳукуматни ағдаришга ҳарбий уриниш чоғида қурбон бўлганлар сони 90 нафарга етган, 1154 киши яраланган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Аввалроқ, тунги ҳодисаларда камида 60 киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди. 

Жума, 15 июль куни Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилгани ҳақида маълум қилган эди. Ҳукумат раҳбари, тинчлик ва тартибни таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши ҳамда айбдорлар энг қаттиқ жазоларга тортилишига ваъда берган эди. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид