Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик аёл ва унинг уч қизи номаълум эркак томонидан пичоқланди
Номаълум эркак 19 июль, сешанба куни Юқори Альп бошқармасида (мамлакатнинг жануби-шарқи) бир аёл ва унинг уч қизига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақида BFM-TV телеканали хабар берди.
“Пичоқ билан қуролланган эркак кўчада кетаётган аёл ва унинг уч қизига ҳужум қилиб, уларга жароҳат етказди. Воқеа Юқори Альп бошқармасида жойлашган сайёҳлик оромгоҳида содир бўлган. Жиноятчи дарҳол қўлга олинди”, - дейилади телеканал хабарида.
AFP маълумотига кўра, “ҳужум сабаблари ҳозирча аниқланмаган”. “Қизлардан бирининг аҳволи оғир”, - дея маълум қилади AFP.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
22:20 / 24.05.2026