Фан-техника | 22:38 / 19.07.2016
18841
3 дақиқада ўқилади

Infiniti муҳандислари ички ёнув двигатели борасида инқилоб ясашди

Фото: motor.ru

Япониянинг Infiniti автомобилсозлик компанияси QX50 кроссоверининг янги авлодини ёнилғи аралашмасини сиқишнинг ўзгарувчан даражасига эга янги двигатель билан ишлаб чиқаради. Гап бу ерда, ўзгартирилган электроника ва ёки ёнилғини тақсимлаш механизми ҳақида кетаётгани йўқ. Балки, ички ёнув двигателлари юқори клапанли моторларга айланганидан бери рўй бермаган ўзгариш ҳақида бормоқда. 

Nissanнинг янги двигатели эгри валига ўзига хос мезон кийдирилган. Унинг чап томонига электромотор ёрдамида бошқариладиган шатун бириктирилса, ўнг томонига электромотор билан бошқарилувчи мезон дастаги (ричаг) ўрнатилади. Дастакнинг ҳаракати шатуннинг эгри валга нисбатан ҳолатини ўзгартиради ва амалда ёнилғи аралашманинг сиқилиш даражасининг ўзгаришига олиб келади. 

Бундай моторнинг фойдали иш коэффициенти жуда юқори бўлиб, ҳар қандай юклама ва айланишларда бирдек самаралидир. Nissan/Infiniti муҳандисларининг фикрича, буни оддий тилда, 4 цилиндрли мотордан ҳозирги кундаги замонавий V6 двигателининг қувватини олиш мумкин, дея тушинтирса бўлади. Янги мотор тежамкорлиги жиҳатидан дизелли моторлар билан рақобатлаша олади. 

Saab SVC мотори цилиндрининг юқори қисми сиқилиш даражасини камайтириш учун тепага кўтарилиши мумкин эди. Бурилувчи шарнир (сариқ тусда) цилиндрдан чапда.

Албатта, японлардан аввал, бир пайтлар шу каби двигателни серияли ишлаб чиқишга Швециянинг Saab фирмаси бироз яқинлашган. Бироқ, шведларнинг намунасида, цилиндрлар блокининг устки ва қуйи қисмлари бир-бирига нисбатан ҳаракатланар эди. Бу ерда кривошип-шатун механизмининг тузилиши ўзгаришга учраган.

Saab SVC мотори цилиндрининг юқори қисми сиқилиш даражасини камайтириш учун тепага кўтарилиши мумкин эди. Бурилувчи шарнир (сариқ тусда) цилиндрдан чапда.

Айтиш жоизки, бевосита механик алоқага эга бўлмаган рул бошқаруви тизими намунасидан сўнг, моторларнинг янги линияси Infiniti компаниясининг асосий инновацияларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Бунга бошқарувда ёрдам бериш технологиялари ҳам қўшилади. Бу технологиялар, Infiniti моделларида Nissan машиналарига қараганда аввалроқ ўрнатилади. Шу билан бирга, ўн йиллик охиригача, япон «автопилот»и светофор ишораларини тушиниб, чорраҳаларда ҳаракатланишни ўрганиб олади. 

Infiniti QX50 кроссоверининг ўзига ҳозирча сўнгги механик ишлов берилмоқда. У бир қарашда QX Sport Inspiration концептининг соддалаштирилган намунасига ўхшаб кетса, QX50нинг ички кўриниши Infiniti Q60ни ёдга солади.


 

Мавзуга оид