17:36 / 21.07.2016
42939

Ўзбекистон фуқароси Таиландда қўлга олинди

Фото: chiangraitimes.com

Таиландда ФҚБ сўровига биноан 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ольга Комова ҳамда 44 ёшли Россия фуқароси Дмитрий Украинский қўлга олинди. Бу ҳақида Таиланд сайёҳлик полицияси бошлиғи Сурачет Хакпханнинг матбуот анжуманидаги чиқишига асосланиб, маҳаллий The Nation газетаси хабар берди

Украинский Патайяда ҳибсга олинган - у ерда сайёҳлар учун яхталарни ижарага беришни йўлга қўйган. Комовани эса ўзи ишлайдиган меҳмонхонада қўлга олишган. Улар бир неча мамлакат фуқароларининг банк ҳисобларидан 28,5 миллион доллар ўғирлаганликда айбланишмоқда. 

Таиланд полицияси вакилининг хабар беришича, қўлга олинганлар электрон почта орқали зиён етказувчи дастурий таъминотни юбориш билан шуғулланган, бу эса уларга АҚШ, Австралия, Япония, Буюк Британия, Италия ва Германиядаги банк ҳисоб рақамларига оид маълумотларга эгалик қилиш имконини берган. ФҚБ Таиланд ҳудудида амалга оширилган транзакцияларни кузатишга муваффақ бўлган ва уларни қўлга олган. 

Top