Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнхен отишмасида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди
Мюнхен полиция маҳкамасининг хабар қилишича, айни вақтгача, шаҳарда юз берган отишма чоғида қурбон бўлганлар сони 10 кишига етган. Бу ҳақда, маҳкаманинг Твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.
«Бизда камида 10 кишининг ўлгани ҳақида маълумот бор. Йирик амалиётни давом эттираётганимиз туфайли, бошқа маълумотларни тақдим эта олмаймиз», — дейилади хабарда. Унда таъкидланишича, жабрланганлар сони 21 нафарга етган. Уларнинг аҳволи енгилдан оғир даражагача экани айтилмоқда.
Аввалроқ, Мюнхен полицияси робот ёрдамида шубҳали рюкзакни текширгани маълум қилинганди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, гувоҳлардан сурат ва видеоларни ошкор этмасликни, балки махсус электрон манзилга юборишни сўрашмоқда.
Бунгача, мамлакат ташқи ишлар маҳкамаси Франк-Вальтер Штайнмайер, Мюнхендаги савдо марказида юз берган отишма сабаблари номаълум эканини билдирганди.
Мавзуга оид
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
08:50 / 15.12.2025
АҚШда университетдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
09:44 / 03.12.2025
Оқ уй яқинидаги отишмада айбланаётган афғонистонлик айбини тан олмади
16:14 / 27.11.2025