Жаҳон | 17:41 / 23.07.2016
7475
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳарбий исён сабаб қўлга олинганлардан мингдан ортиғи қўйиб юборилди

Туркия ҳукумати, давлат тўнтаришига уринишдан сўнг қамоққа олган 1,2 минг ҳарбий хизматчини озод қилди, дея маълум қилган Анқара прокурори Харун Кодалак.

Франс Пресс агентлигининг аниқлик киритишича, уларнинг барчаси оддий аскарлардир. 

Туркия пойтахти прокурорининг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати ушланганларнинг қайси бири ўқ узгани, қайси бири отмаганини тезроқ аниқлаш борасида иш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид