Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ҲҲК самолёти ИШИД жангарилари томонидан уриб туширилди
Фото: ТАСС
ИШИД жангарилари Ҳама вилояти ҳудудида Сурия Ҳарбий ҳаво кучлари самолётини уриб туширган. Бу ҳақда Қатардаги Al Jazeera телеканалида хабар тарқатилган.
Самолёт Ҳама вилояти марказидан шарқдаги ҳудудда (Дамашқдан 220 км масофада), Сальмия туманида қулаган. Учувчининг тақдири ҳақида аниқ маълумот йўқ. Телеканал маълумотига кўра, самолёт ердаги зенит ракеталари отувчи артиллерия воситаси орқали уриб туширилган.
13 март куни Ҳама ҳудудида Сурия ҳукуматини яна бир ҳарбий самолёти уриб туширилганди.
Сальмияда ҳукумат армияси бўлимлари жойлаштирилган. ИШИД жангарилари шу вақтгача бир неча марта бу шаҳарни эгаллаб олишга ҳаракат қилди. Лекин ҳарбийлар ҳужумларни муваффақият билан қайтариб келишмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026