Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюссель терактининг моддий зарари 1 миллиард евро дея баҳоланди
© EPA/STEPHANIE LECOCQ
22 март куни Брюсселда содир этилган теракт оқибатида Бельгия иқтисоди кўрган моддий зарар миқдори 1 млрд еврони ташкил этмоқда. Бу ҳақда махсус тайёрланган тадқиқотга асосланиб, қироллик иқтисодиёт вазирлиги хабар бермоқда.
"Теракт оқибатида хусусий компаниялар фойдаси жорий йилнинг биринчи кварталида Брюссел федераль ҳудудида 122,5 млн еврогача, Валлонияда (жанубий француз тилли ҳудуд) - 20 млн еврогача, Фландрияда (шимолий нидерланд тилли ҳудуд) - 33 млн еврогача тушиб кетди", - дейилади ҳисоботда.
Мамлакатнинг давлат бюджети кўрган зарар миқдори 760 млн евро деб баҳоланган. Шу маънода, жорий йил биринчи кварталида кўрилган зарарларнинг умумий қиймати 935,2 млн еврони ташкил этган.
Энг кўп меҳмонхона, ресторан ва сайёҳлик бизнеслари зарар кўрган, шунингдек, кўнгилочар соҳада, биринчи навбатда, оммавий ташкил қилинадиган концерт, карнавал ва спорт мусобақалари секторлари зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз: уч худкуш-террорчи томонидан 22 март куни Брюссель метроси ва аэропортида теракт содир этилган ва натижада 32 киши қурбон бўлган эди. Уни ташкил этган ва олиб борганлар сифатида Брюссель ислом гуруҳи аъзолари айтилган.
Мавзуга оид
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026