14:55 / 26.07.2016
5295

ОАВ: Европол ЕИда юзлаб террорчилар мавжудлигидан огоҳлантирмоқда

ЕИнинг полиция хизмати, айни вақтда ташкилот ҳудудида бир неча юз нафар ҳақиқий террорчилар борлигини тахмин қилмоқда, деб ёзади Германиянинг Neue Zürcher Zeitung газетаси Европол вакили сўзларига асосланган ҳолда

Гап, Сурия ва Ироқда ИШИД сафида жанг қилиб қайтган жангарилар ҳақида бормоқда, дея мавзуга ойдинлик киритади нашр. Умуман, Европол 5 мингга яқин шундай “хорижлик жангарилар”ни ҳисоблаб чиққан. Уларнинг учдан бири, яъни 1500-1800 нафари, террорчилар сафида бўлиб, ЕИга қайтиб келган. 

"Уларнинг аксариятида албатта, террорчиликни амалга ошириш нияти ҳам, имконияти ҳам йўқ. Шундай бўлса-да, Европа хавфсизлигига раҳна солаётган юзлаб террорчилар бор", - деб қайд этган ЕИ полиция хизматида. 

Шунга кўра, Европол турли мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан жиддий ҳамкорлик қилиш ниятида.

Top