Фан-техника | 18:37 / 26.07.2016
8323
2 дақиқада ўқилади

Жерри Янг қандай қилиб Yahoo’ни йўқ қилди

Фото: Forbes

2005 йилда Yahoo’нинг ҳаммуассиси Жерри Янг технологиялар тарихидаги энг катта стратегик инвестицияни амалга оширди, у компаниянинг 1 миллиард долларини Хитойнинг Alibaba номли ёш интернет сайтининг 40 фоиз акциясига сарфлади. 

Alibaba ўша пайт учун қиммат битим ҳисобланиб, бу таваккал қўйилган қадам эди, лекин охир-оқибат у Кремний водийсида энг кўп даромад келтирган битим бўлиб чиқди: бугунги кун баҳосига кўра, унинг улуши 80 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади. Қоидага кўра, бундай муваффақият компанияни кўп йиллар давомида сақлаб туриши керак эди, бироқ 25 июль куни Yahoo ўзининг операцион бизнеси – веб-ресурсларини Alibaba ва бошқа инвестицияларсиз сотувга қўйишини маълум қилди. 

Янг Alibaba’ни қўлга киритганига қарамай, Yahoo’нинг у туфайли сотилиши муқаррар эди. Yahoo’нинг янгиликлар, электрон почталар ва тижорат технологиясига оид асосий бизнеси кўп йиллар давомида барқарор равишда пасайиб келди, чунки компания ижтимоий ва мобил “тўлқин”ларни қўлдан бой берди. 

Кутилмаганда  Yahoo инвесторлари Alibaba компаниясининг акцияларига эгалик қилиш Yahoo сайтларининг курашидан кўпроқ аҳамият касб этишини тушуниб етишди. Нафақат бу, балки солиқ тўлашга доир жиҳатлар ҳам улкан усутворликка сабаб бўлди. 

Бир йилдан ортиқ вақт давомида Yahoo Кремний водийсида даромад келтирмайдиган ишлар билан шуғулланиб кўрди. Компаниянинг бош директори Марисса Майер мобил иловалар, видео-рекламалар, шунингдек ижтимоий тармоқ имкониятлари билан боғлиқ бизнесни йўлга қўймоқчи бўлди, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермади. 

Ҳозирги пайтда Yahoo оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Компаниянинг асосий бизнеси Alibaba туфайли инқирозга юз тутмоқда. Шу боис компания 25 июль куни ўз акцияларини сотувга қўйди. 
 

Мавзуга оид