09:03 / 27.07.2016
17051

Украина Россияга қарзини қайтармайдиган бўлди

Украина молия вазири Александр Данилюк Киев мамлакат Виктор Янукович президентлиги вақтида Россиядан олинган қарзни қайтаришга сабаб кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар бермоқда

"Бу қарз бизни олишга мажбур қилинган сиёсий кредит бўлган. Бизнинг позициямиз шундайки, биз бу пулларни қайтармаслигимиз керак", деб айтди вазир.

Вазир бу пуллар ўша вақтда давлатдаги турли тўловлар учун сарфланган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Киевга янги ёрдам траншини ажратишда Украинанинг Россия олдидаги қарзини ҳисобга олиши маълум қилинганди.

Top